avatar
Куч
1.26
Рейтинг
+4.64

Murotova Dilorom Abduraxmonovna

Мақолалар

Йўл (ҳикоя)

Блог им. dilorommm63

Йўл


 


Қаҳр билан уқубат қилмағил,


токи бир бегуноҳни уқубатга


сазовор қилмағайсан... 


Қобусномадан


 


 


Биринчи йўл


 


Бу гал менга чет элдан ташриф буюрган саййёҳларга йўл бошловчилик қилиш вазифаси юклатилган.


Дастурга кўра делегация аъзолари жойлашган автобус билан икки енгил машинада, масъул вакиллар кузатувида белгиланган фермер хўжалиги ҳудудига етиб келдик. Хўжалик кенг далалар бағрида жойлашган, узоқ яқин қир-адирлар этаги тоғларга  туташиб кетган,  ён-атрофда ям-яшил боғлар, узумзорлар ва ер бағирлаб ястаниб ётган полизлар  кўзга ташланиб турарди.


Меҳмонлар кутиб олингач, хўжалик раҳбари билан кўзда тутилган манзиллар томон пиёда йўлга тушдик. Меҳмонларга фермернинг ҳаяжон ва ғурур билан  сўзлаб бораётганларини дам  инглизча, дам француз тилида таржима қилар эканман, бутун дунёни кезиб, саёҳат қилишни ният қилган  сайёҳлар ортимиздан эргашиб, сўзларимни диққат  билан тинглашлари, гоҳо ҳайрат-у,  қизиқиш билан тикилиб, гоҳо ўз тилларида турли саволлар билан мурожаат қилишлари  ҳар доимгидек менга завқ-у шавқ бағишлар эди.  Баъзан эса, барчанинг диққат марказида эканлигим, атрофдагиларнинг ҳавас билан кузатаётганлигини  сезиб, қалбимни беихтиёр ёқимли, ўз-ўзимдан мамнунлик ҳисси чулғаб оларди. Эгнимдаги замонавий либосим ўзимга ҳам жуда ёқар, текис йиғилган соч турмагимгача ярашиб турганлигини яхши билардим. Аммо, бўйнимдаги нафис, адрас нусхали шарфим ҳар замон гоҳ ҳаракатларим туфайли гоҳ шамол ҳилпиратиб ўйнаганида эса руҳимни алланечук безовталик қамраб олар, нималардир бўйнимдан торқиларди гўё.  Нимадир у – руҳимни беҳаловот этаётган? Дунёларнинг ёзилган, ёзилмаган, тилга олинган, олинмаган ёки қалблардаги уйғоқ турфа саволларимикин? Нима бўлганда ҳам  шарфимнинг камалак рангларида турланаётган бу безовталик бўйнимга ўз юкини осишга ҳаракат қиларди.   



Ишқ ёмғири китобимдан

Блог им. dilorommm63

 


Ой – кўҳна куй


Дилимдай абгор,


Бамисли телба дарё,


Ёнгинамдан


ёримдай маҳзун,


Ўтиб борар йўллари  айро.


 


Ой – кўҳна куй,


кўнглимдай ярим,


Ё ҳижроннинг узун ноласи,


Кипригимга тўкилиб қолганАйрилиқнинг  қадим жоласи


 


* * *


 


Ўзбек дўппилари

Блог им. dilorommm63

Ўзбек дўппилари – миллий ғурур ва нафосат рамзидир.


Ўзбек дўппилари – ижодкор халқимизнинг  қанчадан – қанча сирли  нақшлар, сувратлар тарихини ўзида  мужассам  этган  санъат    маҳсулидир.  Уларнинг  қай  бирини  қўлингизга  олманг,  халқимиз  яратган  санъат  асариниг  бир  бутун  бўлагини  тутгандек  бўласиз. Кўринишидан  кичиккина дўппиларда гўё олам, коинот  ўз аксини топган. Камалакнинг   сирли жилоси, мукаммал нақшлар, сувратлар чуқур рамзий маъноларни сўзлаб турувчи дўппиларда ўзбек руҳининг гўзал бир бўлаги, ғурури яшаётганига  амин  бўласиз.  Шоир куйлаганидек,


Қайга бормай, бошда дўппим,


Ғоз юрарман гердайиб, 


Олам узра донғи кетган


Ўзбекистон, ўзбегим.


                            (Эркин Вохидов)



Самарқанд, Сурхандарё дўппилари // Тюбетейки Самарканда, Сурхандарьи // Samarkand, Surkhandarya skullcaps

Блог им. dilorommm63

Самарқанд дўппилари


Самарқандда кўриниши тўрт томонли, тепаси баланд, гумбазсимон, кизаги кенг, кизагининг четига энли тўқ рангли матодан жияк қадалган дўппиларни эркаклар кийишган. Бу каби дўппилар қора сатин, ипак матога тепа ва кизагига кўпинча қўл кашта чокининг «кўптирма» усулида кашта тикиб, тайёрланган. Кашталар асосан рангли ипак иплар билан тикилиб, тепа қисмининг тўрт тарафи ва кизагига бир хил мутаносиб нақш – гул танланган.


Самарқандда ургут  дўппилари ҳар даврда ўзига хос нафислиги, мукаммаллиги билан аҳамият касб этади. Кўриниши думалоқ, кизаги баланд бундай дўппилар “пилтадўзи” техникасида қора сатиндан тайёрланиб, “канда хаёл”, “йўрма” қўл чокида рангли ипак ёки пахта иплар билан кашта тикилади. Кизагига попук қадалиб безатилади. Дўппи каштаси учун  гул ва геометрик  нақшлар танланади. Ёш болалар учун мўлжалланган худди шундай дўппиларнинг гуллари орасига ялтироқ металл “баргак”лар ва мунчоқлар қўшиб безатилади.


Тюбетейки Самарканда


В Самарканде мужчины одевали тюбетейки в форме купола. Четырехсторонние высокие, с широким околышем («кизак»), к краю которого пришивался широкий «джияк» (особая тесьма) из тёмного материала..


  Тюбетейки такого типа готовились из чёрного сатина или из шёлка. Макушка и «кизак»,   в основном,  вышивались узором под названием «кўптирма». Обычно вышивка исполнялась  разноцветными нитями. На верхние стороны и «кизак»  выбирались аналогичные узоры в технике «пилтадузи».


В Самарканде  ургутские тюбетейки во все времена привлекали особое внимание своей нежностью и идеальным видом.


Круглые с виду, с высоким «кизаком» тюбетейки вышивались  цветными шёлковыми или цветными нитями на чёрном сатине в технике «пилтадузи» и вышивкой под названием «канда хаёл» и «йурма». 


Рисунок для тюбетеек состоял из цветов и геометрических фигур. Тюбетейки, предназначенные для детей, украшались бусинками и металлическими «листьями» между цветами.     


 


Сараланган ҳикоятлар

Блог им. dilorommm63

Ҳунарманднингг эзгу аҳди


 


Қадимда бир шоҳ жаҳл устида саройидаги дўппидўзни хаёлга кўп берилиши, паришонхотирликда айблаб, ўлимга ҳукм этибди ва унга кеча тугаб, тонг отиши билан дорга осилишини айтишибди.


Туни билан дўппидўзнинг уйида чироқ ўчмабди. Шоҳ мулозимлари бу ҳолдан ҳайрон бўлиб, даричадан секин ичкарига мўралабдилар. У ойнинг ёруғида юлдузларга термулган ҳолда, қўлига янги бошлаган дўппини олиб,  ажиб нақшларни тикиб ўтирганмиш.


– Эй, нодон, сени ўлим кутиб турган бўлса–ю, бунчалар берилиб, дўппи тикиб ўтиришингни қара, дейишибди.


– Мен шу пайтгача осмон бағрида ою, юлдузларнинг заминга, инсонлар тақдирига ажиб боғлиқлигини сезиб, бу алоқадорлик суратини хаёлан такрорлаб, ҳали мукаммаллаштиришга улгурмаган эдим. Қатл дамларигача вақт борлигидан фойдаланиб у сирли суратни дўппиларга тушириб улгурдим.  Токи, бу дўппини кийган инсоннинг боши осмон каби улуғ, омон бўлгай ва мўжизавий  нақшлар шогирдларимга  эсдалик  бўлиб қолгай, дебди.


Шоҳ ҳунармандни ўлимдан озод этибди. Ижод қилиши учун  қулай шарт–шароит яратилибди. У тайёрланган хосиятли дўппини эса умрининг охиригача тожи остидан авайлаб кийиб юрибди. Дўппи шохнинг бошига янада улуғ давлат, юртга омонлик, файзу барака  келтирибди. Дўппидўзлик, каштадўзлик  санъати янада ривожланиб кетибди.


 


Жомбой тумани Бешбола қишлоғида яшаб,


100 ёш умр кўрган Нормомо момодан  51– ўрта  мактабнинг


9–синф  ўқувчиси Маҳлиё Абдурахманова ёзиб олган


 


Асрий анъаналар Вековые традиции Traditions equal to centuries

Блог им. dilorommm63

Асрий анъаналар


 


Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки кунларидан бошлаб миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз, анъаналаримиз ўз қаддини тиклади ва яна маънавий ҳаётимизни безади. Аждодлар меросини авлодларга безавол етказиш борасидаги эзгу ҳаракатлар боис қанчадан қанча алломаларимиз номида боғлар барпо этилди, улуғларимиз зиёратгоҳлари ободонлаштирилди, таъмирланди. Минглаб қадамжолар халқнинг маънавий бойлиги сифатида ўзига қайтарилди. 


Асрларки, бошида ироқи, зардўзи дўпписи ярақлаб, эгнида адрасу атласлари товланиб турган қизлар ўзбек аёли қиёфасини намоён этиб келмоқда. Шунинг билан бирга замон ила ҳамнафас, миллийлик билан уйғун яшаётган XXI аср ўзбек аёлининг қиёфаси тобора сайқалланиб, янада гўзаллашиб бормоқда.


Асрий анъаналаримизга кўра шу кунгача авлоддан авлодга ўтиб келаётган дўппидўзлик санъати ҳар бир вилоятнинг ўзига хос табиий иқлими, халқнинг эстетик дидига  кўра яратилиб, ўзига хослиги билан ажралиб туради. Андижон, Наманганнинг Чуст, Фарғонанинг Қўқон, Марғилон дўппичилик мактаблари ўзининг нафислиги, композицион тузилишининг хонавор жойлашиши, бежирим чоклари, Бухоро  зардўзлик санъатининг мукаммал нақшлари ўзига хос сермазмун, сержило композицияси билан аҳамият касб этса,  Сурхондарёнинг Бойсун,  Қашқадарёнинг Шаҳрисабз дўппичилик мактабларида эса ўзига хос халқчил услублар сақланиб қолган дўппиларда ўзбек руҳининг гўзал бир бўлаги,  ғурури яшаётганига  амин  бўласиз. 


                     


Ёшлар фаоллиги – мустақил юрт ободлигининг асосий омили (ижтимоий-фалсафий ёндашув)

Блог им. dilorommm63

Ёшлар фаоллиги – мустақил юрт ободлигининг асосий омили


(ижтимоий-фалсафий ёндашув)


                                                                                  


Республика “Оила” илмий-амалий       марказининг  илмий ходими 


Юртимиз истиқлолга эришган дастлабки кунларданоқ ёшларни давр юкини зиммасига олишга қодир бўлган баркамол инсон қилиб вояга етказиш давлат аҳамиятига эга бўлган энг муҳим вазифалардан бири сифатида эътироф этилди. Ёшларни замон талаблари асосида пухта билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, жамиятда муносиб ўрин топиши учун барча шарт-шароитлар яратилди. Улар манфаатларини ҳар тамонлама муҳофаза қилиш масаласи Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида, “Таълим тўғрисида”ги, “Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонунларда ўз ифодасини топган. Қабул қилинган 22 та қонун, 16 та Президент Фармони ва 10 та Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 41 та қарори ҳамда 32 та турли идоравий меъёрий ҳужжатлар фикримизнинг далилидир.